Нурота “Чашма”си — асрлар мероси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудида жойлашган “Чашма” мажмуаси асрлар давомида эъзозланиб келинаётган муқаддас масканлардан бири ҳисобланади. Бу ҳудуд нафақат тарихий обида, балки табиат ва маънавият уйғунлашган ноёб зиёратгоҳ сифатида ҳам аҳамият касб этади.
Мажмуанинг марказида жойлашган мусаффо булоқ суви йил давомида барқарор ҳароратда оқиб туради. Бу ердаги балиқлар муқаддас саналиб, уларга зарар етказиш қатъиян ман этилган. Сувнинг тиниқлиги ва атроф муҳитнинг сокинлиги масканга ўзига хос файз бағишлайди.
Бугунги кунда “Чашма” мажмуаси нафақат зиёратчилар, балки сайёҳлар учун ҳам муҳим манзиллардан бирига айланган. Ҳудудда сақланиб қолган қадимий масжид ва тарихий иншоотлар ўтмишнинг жонли гувоҳи сифатида хизмат қилмоқда. Айниқса, дам олиш кунлари бу ерда зиёратчилар оқими ортади.
[gallery-29123]
Нурота туманидаги “Чашма” мажмуаси халқимизнинг маънавий мероси ҳисобланади. Уни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиздир.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА