Ноқонуний фаолият юритаётган 25 та дорихона жавобгарликка тортилди
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан 2026 йилнинг I чораги давомида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 25 та тадбиркорлик субъекти фаолиятини лицензиясиз амалга оширгани аниқланиб, белгиланган тартибда жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунига асосан, фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида жарима белгиланган.
Мазкур ҳолатлар бўйича фармацевтика фаолияти учун тегишли лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилди.
Булар Хоразм вилоятидаги “SAXIL-NUR-SHIFO” ХК;
Сурхондарё вилоятидаги “PARVOZ PHARM” МЧЖ;
Самарқанд вилоятидаги “PAYSHANBA DORI TA’MINOTI SDD” МЧЖ, “ASILBEK FARM” МЧЖ, “URGUT DORI TA’MINOTI SDD” МЧЖ, “OQDARYO-DORI TA’MINOTI SDD” МЧЖ, “ISHTIXON DORI-TA’MINOTI SDD” МЧЖ, “BAROKAT SIXAT PHARM” МЧЖ, “PAYARIQ DORI TA’MINOTI SDD” МЧЖ, “SAMARQAND IDEAL PHARM” МЧЖ, “ISHTIXON-MED TORG” МЧЖ, “ELKIMYOTEXNOLOG” МЧЖ, “786-TIYN VA ZAYTUN” МЧЖ;
Жиззах вилоятидаги “YULDUZ FARM MED” МЧЖ;
Андижон вилоятидаги “DOLCHIN MAKON TA’MINOT” МЧЖ, “ARCC” МЧЖ, “AVAZBEK TENDER” МЧЖ, “TABIAT MALXAM FARM” МЧЖ, “BARAKA FARM GRAND” МЧЖ;
Қашқадарё вилоятидаги “G‘ANISHER FARM” МЧЖ;
Бухоро вилоятидаги “EZOZ FARM GOLD” МЧЖ;
Наманган вилоятидаги “NOBLE FARM” МЧЖ, “MAKRO REMEDIES” МЧЖ;
Тошкент вилоятидаги “RUSHAN MED PLYUS FARM” МЧЖ;
Навоий вилоятидаги “ASLAM NODIR” МЧЖлардир.
Қонунчилик талабларига риоя этиш барча тадбиркорлик субъектлари учун мажбурий ҳисобланади. Юртдошларимиздан дори воситаларини харид қилишда дорихона фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кузатилса, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилишлари сўралади.
Моҳигул Қосимова, ЎзА