Наманганда ёшлар учун касб-ҳунар имкониятлари кенгаймоқда (+видео)
Ёшларни ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими орқали рақобатбардош мутахассислар қилиб тайёрлаш, уларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш мақсадида давлат томонидан изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони PQ-61 билан соҳада таълим сифатини ошириш, амалиётга яқин ўқув жараёнларини жорий этиш ҳамда ёшларни меҳнат бозори талабларига мос тайёрлаш вазифалари белгилаб берилган.
Шу каби имкониятларни кенг тарғиб этиш мақсадида куни кеча Наманган шаҳар 3-сонли техникумда 9–11-синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Тадбир давомида ўқувчилар техникумда яратилган шарт-шароитлар, ўқув йўналишлари ҳамда амалий машғулотлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Айниқса, тадбир ёшларда касб танлашга бўлган қизиқишни янада оширди. Кўплаб ўқувчилар ўзлари қизиққан соҳалар бўйича айнан шу техникумда таҳсилни давом эттириш истагини билдиришди.
9-синф ўқувчиси Машҳура Шарипова эса дугоналари тикиш ва дизайн йўналишларини танлаганини айтиб, ўзи келажакда IT соҳасини ўрганишни режалаштираётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Наманган шаҳар 3-сонли техникумда яратилган замонавий шарт-шароитлар ва имкониятлар унинг танловида муҳим ўрин тутган.
Бундай тадбирлар ёшларнинг ўз иқтидорини кашф этиши, тўғри касб танлаши ҳамда келажакда малакали мутахассис бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Mrmb4LZtDJg?si=QLX2u37s6piY4778" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тоҳир Турсунов, ЎзА