Наманганда халқаро биология олимпиадаси ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Намангандаги “Турон” халқаро университетида жаҳон талаблари асосида ташкил этилган Абу Али ибн Сино халқаро биология олимпиадаси доирасида лаборатория имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Мазкур синовларда 12 давлатдан ташриф буюрган ўқувчилар жамоалари иштирок этиб, 180 дақиқа давомида микробиология ҳамда биоинформатика йўналишлари бўйича билим ва амалий кўникмаларини синовдан ўтказди.
Замонавий илмий ёндашувлар асосида ташкил этилган жараёнларда иштирокчиларнинг назарий билими амалий тажриба билан уйғун ҳолда баҳолаш имкони яратилди.
[gallery-28937]
Қайд этиш керак, мазкур олимпиада биология фани бўйича жорий йилнинг июль ойида Литвада ўтказилиши режалаштирилган “International Biology Olympiad 2026”га тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА