Миллий қадриятларимиз тарғиб этилмоқда (+видео)
Сурхондарё вилоятида янгиланиш айёми бўлган Наврўз умумхалқ байрами давом этмоқда. Ушбу тантаналар аҳоли ўртасида миллий қадриятларимизни янада кенг тарғиб этиш, инсонпарварлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Воҳанинг Бойсун ва Шеробод туманларида бўлиб ўтган Наврўз сайли тадбирлари Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маърифат тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.
[gallery-28387]
Фестивалда “Мумтоз наволар”, “Дўстлик дастурхони”, “Анъана ва авангард”, “Баҳодирлар ўйини” ва “Варраклар сайли” каби ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди.
Тадбир якунида Маърифат тарғиботчилари жамияти аъзолари Шеробод туманининг “Уч ёғоч” маҳалласидаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишди. Уларга меҳр-мурувват рамзи сифатида турли совға-саломлар улашилди.
Наврўз бу шунчаки фасллар алмашинуви эмас, бу миллат руҳининг уйғониши, қалбларнинг покланиши, эзгулик ва янгиланиш байрамидир. Сурхон воҳасида янграган наволар халқимизнинг ўз қадриятларига бўлган юксак эҳтироми ва эртанги кунга мустаҳкам ишончининг ёрқин ифодасидир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HtYyfN7Ek20" title="Milliy qadriyatlarimiz targ`ib etilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат ва видео), ЎзА