Мен учун ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик абадий қадриятдир – “Дўстлик” ордени соҳиби (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Тожикистон Республикаси Суғд вилояти “Нури ниёгон” шашмақом ансамбли раҳбари Шуҳратжон Набиев Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлангани хабар берилган эди.
Тожикистонлик санъат ва маданият соҳаси вакили ушбу унвон билан тақдирланганидан беҳад мамнунлигини қайд этиб, шашмақом ҳар икки давлат учун ягона мусиқа мероси эканини таъкидлади.
– Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон жанобларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этаман. Камтарона меҳнатларим инобатга олиниб, “Дўстлик” ордени билан тақдирландим, бундан ниҳоятда фахрланаман, – деди Шуҳратжон Набиев.
Мен учун ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик абадий қадриятдир. Шашмақом ҳар икки давлат учун ягона мусиқа меросидир – унинг оҳанги бир, фақат ғазаллар тили тожик ёки ўзбек бўлиши мумкин, холос. Мусиқаси эса умумийдир.
Азалдан ўзбек ва тожик халқлари бир юрак бўлиб яшаб келган. Келгусида ҳам ўзаро борди-келдиларимиз доимий бўлишини чин дилдан орзу қиламан. Ҳар икки давлат раҳбарларига узоқ умр ва мустаҳкам соғлиқ тилаб қоламан.
Батафсил қуйидаги видеода:
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/C0rf66MIc5I" title="Men uchun o`zbek va tojik xalqlari do`stlikgi abadiy qadriyatdir – “Do`stlik” ordeni sohibi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, Анвархўжа АҲМЕДОВ (видео), ЎзА