Метро вагонларида совутиш тизимлари ишлаяптими?
Ижтимоий тармоқларда метро вагонларида совитиш тизимлари ишламаётгани хусусида тарқалган хабарларга муносабат билдирилди.
Қайд этилишича, вазият тўлиқ назорат остида ва шарт-шароитлар инобатга олинган ҳолда чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирги вақтда метро поездлари баҳор-қиш мавсуми режимида ҳаракатланмоқда ва ҳали ёзги мавсумга ўтказилмаган. Шу билан бирга, ҳозир баҳор мавсуми бўлиб, ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли мавжудлиги инобатга олинган ҳолда, совутиш тизимига эга ҳаракат таркибларида кондиционерлар мунтазам равишда ёқилмаган.
Шу билан бирга, йўловчиларнинг талаб ва таклифлари инобатга олинган ҳолда, зарурат туғилганда вагон ичидаги машинст билан алоқа воситалари орқали мурожаат қилинганда кондиционерлар ёқилмоқда.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА