Энди молиявий пирамида ташкил этганлар 7-15 йилгача озодликдан маҳрум этилади(+видео)
Рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган бир даврда, улар билан боғлиқ хавф-хатарлар ҳам кескин ортмоқда. Хусусан, кибержиноятлар бугунги кунда нафақат алоҳида шахслар, балки бутун жамият ва иқтисодиёт барқарорлигига жиддий таҳдид солаётган долзарб муаммога айланган. Сўнгги йилларда ушбу турдаги жиноятларнинг нафақат сони, балки усуллари ҳам мураккаблашиб, тобора хавфли тус олмоқда.
ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази масъул ходими — Мақсуд Мирабдуллаевнинг таъкидлашича, аввал 18 тур билан чекланган кибержиноятлар бугунга келиб 62 турга етган. Энг хавотирли жиҳати шундаки, сўнгги беш йил ичида уларнинг умумий сони 68 баробар ошган. Бу жиноятларнинг асосий қисми, деярли 98 фоизини — банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари ташкил этмоқда.
Шахсий маълумотларни ўғирлаш, сунъий интеллект ёрдамида инсон овози ва юз қиёфасини сохталаштириш, зарарли файллар орқали фойдаланувчиларни алдаш каби усуллар кенг тарқалиб, оддий фуқаролар учун ҳам катта хавф туғдирмоқда.
Мазкур вазият эса давлат даражасида жиддий эътибор қаратишни талаб этди.
Шу боис Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан ахборот технологиялари орқали содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш тизими тубдан кучайтирилди. Қарорга мувофиқ, ИИВ кибержиноятларга қарши курашиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди ҳамда ДХХ, Бош прокуратура ва Марказий банк билан яқин ҳамкорликда янги қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида бир қатор муҳим йўналишлар назарда тутилган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cZIxkrwUPdY" title="O‘zbekistonda kiberjinoyatlar 68 barobar ko‘paydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, ЎзА