“KIUT Job Fair – 2026” талабаларга янги имконият эшигини очди
Тошкент кимё халқаро университетида талабалар ва етакчи иш берувчилар учрашуви бўлиб ўтди.
Жорий йил 16 апрель куни Тошкент кимё халқаро университетида анъанавий бўш иш ўринлари ярмаркаси — “KIUT Job Fair – 2026” юқори савияда ташкил этилди.
Тадбир таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг касбий ривожланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилди.
Ярмарка давомида талабалар ва битирувчилар мамлакатнинг етакчи компаниялари ва ташкилотлари вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, иш ўринлари ва амалиёт дастурлари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлди.
[gallery-28788]
Тадбирда йирик корхона ва компаниялар иштирок этди.
Кун давомида университетнинг қабул комиссияси, халқаро бўлим ва Корея таълим маркази вакиллари томонидан талабаларга таълим имкониятлари, грант дастурлари ва халқаро алмашинув лойиҳалари юзасидан маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, “Ахборот тизимлари муҳандислиги” йўналиши талабалари томонидан инновацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Тадбир доирасида талабалар учун “Касбий чарчоқни енгиш” мавзусида семинар, суҳбатдан муваффақиятли ўтиш бўйича тренинг, CV ва резюме тайёрлаш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди. Ушбу тренинглар ёшларни меҳнат бозорига тайёрлашда муҳим амалий аҳамият касб этди.
Ярмарка доирасида маданий чиқишлар, талабалар ижодий ишлари кўргазмаси ҳамда турли йўналишларда амалий намойишлар ташкил этилди.
Жумладан, амалий косметология йўналиши томонидан юз диагностикаси ва косметологик хизматлар, либослар дизайни кўргазмаси, тасвирий санъат йўналиши талабаларининг ижодий ишлари намойиш этилди.
“KIUT Job Fair – 2026” талабалар учун нафақат иш имкониятлари, балки касбий алоқалар ўрнатиш ва замонавий меҳнат бозори талаблари билан яқиндан танишиш имконини берган муҳим платформалардан бири бўлди.
Қўшимча маълумотлар учун Тошкент кимё халқаро университетининг расмий Веб-сайт: www.kiut.uz
Telegram: t.me/kiut_official
Instagram: instagram.com/kiut.official
Facebook: facebook.com/kiut.official
YouTube: youtube.com/@kiut.official
Қабул платформаси: admission.kiut.uz
Шаҳноза Маматуропова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА
Реклама ҳуқуқи асосида