Касбининг “Ўзбегим мебеллари”
Бу пулга ўз сармоямизни қўшган ҳолда фаолият учун зарур бўлган замонавий технологияларни харид қилдик, – дейди корхона иш юритувчиси Толиб Довуров.
Қашқадарё вилояти Касби туманидаги мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Ўзбегим мебеллари” масъулияти чекланган жамияти “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан тақдим этилган 700 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредитни янги қувватнинг ишга туширишга йўналтирди.

– Бу пулга ўз сармоямизни қўшган ҳолда фаолият учун зарур бўлган замонавий технологияларни харид қилдик, – дейди корхона иш юритувчиси Толиб Довуров. – Хитойда ишлаб чиқарилган ушбу ускуналар деярли барча турдаги мебель жиҳозларини ясаш ва уларни пардозлаш имконини беради. Яқинда иш бошлаган бўлсак-да, буюртмачиларимиз сафи тобора кенгаймоқда.
