Амир Темур ва темурийлар даври ҳарбий санъати стратегияси (+видео)
Хабарингиз бор, юртимиз бўйлаб буюк давлат арбоби ва саркарда, Иккинчи Уйғониш даври — Темурийлар Ренессанси бунёдкори Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Шундай тадбирларнинг бири Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида буюк саркарда таваллудига бағишланган “Амир Темур ва темурийлар даври ҳарбий санъати стратегияси” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур илмий анжуман Соҳибқирон Амир Темурнинг беқиёс ҳарбий-маъмурий салоҳияти, унинг юксак стратегик тафаккури, жанг олиб бориш санъати, қўшин тузилмаси, ҳарбий бошқарув тамойиллари ҳамда темурийлар даврида шаклланган ҳарбий анъаналарнинг тарихий, илмий ва маънавий аҳамиятини чуқур тадқиқ этишга қаратилган. Конференция доирасида Амир Темур меросининг нафақат миллий тарихимиз, балки жаҳон ҳарбий санъати тараққиётидаги алоҳида ўрни холис илмий ёндашувлар асосида атрофлича таҳлил қилинди.
Илмий анжуманда тарихшунослик, ҳарбий стратегия, манбашунослик, маънавият ва ватанпарварлик тарбияси йўналишларида фаолият олиб бораётган республикамизнинг этакчи тарихчи олимлари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, мустақил изланувчилар, докторантлар, магистрантлар ва соҳага қизиқувчи кенг илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этишишди.
Ушбу конференция буюк аждодимиз Амир Темур ва темурийлар даври ҳарбий санъати тарихини чуқурроқ ўрганиш, миллий давлатчилик анъаналарини илмий асосда англаш, тарихий хотирани мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшларни она Ватанга садоқат, миллий ғурур ва тарихий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/JjLy0tQ8YXk?si=-VQAKUn7pxctXilb" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА