Жадидлар — миллат қаҳрамонлари: Ҳоди Файзий (+видео)
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида маърифатпарвар жадидлардан бири — Ҳоди Файзий ҳақида маълумот берилади.
Ҳоди Файзий 1895 йили Авлиёота (ҳозирги Тороз) шаҳрида туғилган. Уфадаги Ғолия янги усул мадрасасида ўқиган.
Ҳоди Файзий 1910 йил Туркистонга келиб, маърифатпарварлик фаолияти билан шуғулланган. Туркистон ўлкаси қишлоқ ва шаҳарларида ўқитувчилар тайёрлаш курсларини очган. БХСР даврида Москвадаги ўзбек талабалари ўқийдиган “Бухоро маориф уйи” директори бўлиб ишлаган. Ҳоди Файзий Самарқанддаги Коммунистик университетда, сўнгра Қримдаги институтда директорлик қилган. У Ўзбекистондаги нашриёт тараққиётида ҳам фаол қатнашган. Иқтисодиёт назарияси ва тарихга оид асарлар ёзган.
Ҳоди Файзий 1937 йил декабрда отиб ўлдирилган. Ҳозирда Самарқанд шаҳридаги кўчалардан бирига унинг номи берилган.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FkzgPel2sZE" title="Jadidlar — millat qahramonlari: Hodi Fayziy " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА