Экологик маданият: университетда семинар
Жамиятда экологик маданиятни юксалтириш, ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш ҳамда экологик таълим-тарбия жараёнини самарали йўлга қўйиш мақсадида “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси” доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Архитектура ва қурилиш факультетида семинар ташкил этилди.
Мазкур тадбир Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ҳузуридаги “Ёш экологлар” клуби ташаббуси билан ўтказилди. Унда клуб етакчилари ҳамда талаба ёшлар фаол иштирок этди. Семинарда “Экология ва саломатлик” аёллар клуби раиси А.Абдираҳманова “Рақамли технологиялар орқали табиатни асраймиз” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Ёш экологлар” ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Экологик инновациялар, стартаплар ва грантлар менежери К.Қизилбаева стартап лойиҳалар ва грант имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

У ёшларни инновацион ғояларни илгари суришга, экологик йўналишдаги стартапларни ривожлантиришга ҳамда мавжуд грант дастурларидан самарали фойдаланишга чақирди. Семинар доирасида ташкил этилди амалий машғулотда талабалар кичик гуруҳларга бўлиниб, маҳалладаги чиқиндилар муаммосини аниқлаш ва уни рақамли технологиялар ёрдамида ҳал этиш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқдилар.
Довуд Абибуллаев, ЎзА