Исроил элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда дипломатик фаолиятини якунлаётган Исроил давлатининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда дипломатик фаолиятини якунлаётган Исроил давлатининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди.
Мулоқот чоғида кўплаб соҳалар бўйича турли шаклда йўлга қўйилган Ўзбекистон - Исроил ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва алоқаларни янада ривожлантириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан Элчининг самарали фаолияти ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси қайд этилди.
Ўз навбатида, Элчи Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди.