Ғоялар бизнесга айланадиган маскан: Тошкентда UZCARD кўмагидаги HAMROH Бизнес Мактабининг навбатдаги гуруҳи ўқишни якунлади
Тошкент шаҳрида HAMROH Бизнес Мактабининг рус тилида таълим олган тўртинчи гуруҳи учун ўқув дастури якунланди. HAMROH ва ALPHA томонидан UZCARD кўмагида амалга оширилаётган дастур ўз бизнесини ривожлантираётган ёки илк бизнесини йўлга қўйишга тайёрланаётган аёлларни бирлаштирди.
Дастур асосини тадбиркор аёллар ҳар куни дуч келадиган амалий вазифалар ташкил этди. Иштирокчилар таклиф этилган экспертлар билан биргаликда бозор ва мақсадли аудиторияни таҳлил қилдилар, позициялаш воситаларини ўргандилар, мижозларни жалб этишнинг замонавий каналларини ўзлаштирдилар, молиявий моделлар устида ишладилар ҳамда ўз бизнес лойиҳаларини изчил такомиллаштирдилар. Таълимнинг якуний босқичида лойиҳалар ҳимояси ўтказилди. Унда иштирокчилар амалга оширган ишлари натижаларини тақдим этдилар ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини олдилар.
«Ҳар бир янги гуруҳ мисолида дастурга бўлган қизиқиш ҳамда иштирокчилар лойиҳаларининг даражаси ошиб бораётганини кўряпмиз. HAMROH учун нафақат билим бериш, балки аёлларга ўз ғояларини тизимлаштириш, бизнесга оид қарорларни янада ишонч билан қабул қилиш, қўллаб-қувватлашга эга бўлиш, тажриба алмашиш ва ривожланишнинг янги йўналишларини кўриш мумкин бўлган муҳитни топишга ёрдам бериш ҳам муҳим», — дея таъкидладилар HAMROH вакиллари.

Таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик салоҳиятини юзага чиқариш UZCARD ижтимоий фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Компания аёлларнинг янги билимларни эгаллаши, касбий кўникмаларини ривожлантириши ва барқарор бизнес лойиҳаларини яратишига ёрдам берадиган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, мамлакатда замонавий тадбиркорлик муҳитини шакллантиришга ҳисса қўшмоқда.
«UZCARD учун ривожланиш йўлида реал имкониятлар яратадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш муҳим. HAMROH Бизнес Мактаби аёлларга амалий билимларни эгаллаш, тадбиркорлик кўникмаларини мустаҳкамлаш ва ўз ғояларини реал лойиҳаларга айлантиришга ёрдам беради. Бундай ташаббуслар кучли бизнес ҳамжамиятини шакллантиришга ҳамда мамлакат тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга хизмат қилишига ишонамиз», — дея таъкидладилар UZCARD вакиллари.

ALPHA вакиллари ҳам дастур иштирокчиларнинг эҳтиёж ва талабларига мувофиқ равишда ривожланиб бораётгани, шу билан бирга унинг асосий тамойили — амалиётда эртаси куниёқ қўллаш мумкин бўлган билим ва воситаларни тақдим этишга йўналтирилганлиги сақланиб қолаётганини қайд этдилар.
«Биз ҳар бир машғулот иштирокчиларга нафақат янги билимлар, балки бизнесни ривожлантириш учун аниқ ва амалий воситаларни ҳам тақдим этишига интиламиз. Бундай ёндашув дастур якунига келиб иштирокчиларга ўз лойиҳаларига дарҳол жорий этиш мумкин бўлган пухта ишлаб чиқилган ечимларга эга бўлиш имконини беради», — дея таъкидладилар ALPHA вакиллари.

Дастурнинг якуний тадбири HAMROH Бизнес Мактабининг рус тилида таълим олган тўртинчи гуруҳи иштирокчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлди. Тадбирда лойиҳа ташкилотчилари ва ҳамкорлари вакиллари — HAMROH бош директорининг ўринбосари Сардор Юсупов, ALPHA директори Алишер Жуманиязов, UZCARD PR ва CSR бўлими бошлиғи Сабина Батыршина, шунингдек, бутун ўқув жараёни давомида иштирокчиларга ҳамроҳлик қилган таклиф этилган экспертлар қатнашдилар.
Учрашув доирасида иштирокчилар ўз бизнес лойиҳалари устида олиб борган ишларининг натижаларини тақдим этдилар, орттирган тажрибалари билан ўртоқлашдилар ҳамда ўз бизнесларини ишонч билан ривожлантиришга ёрдам берадиган амалий билимларнинг аҳамиятини алоҳида қайд этдилар.

Бугунги кунда HAMROH Бизнес Мактаби Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан бўлган аёлларни тадбиркорлик, ривожланиш ва тажриба алмашиш ғоялари атрофида бирлаштирадиган платформага айланмоқда. Дастур иштирокчиларга амалий билимларни эгаллаш, ривожланиш учун янги имкониятларни топиш ва бизнес ғояларини барқарор лойиҳаларга айлантиришга ёрдам беради. Тошкентда ўтказилган навбатдаги босқич ташаббус кўламини кенгайтириш ҳамда ўз бизнесини яратиш, ривожлантириш ва кенгайтиришга тайёр бўлган аёллар ҳамжамиятини шакллантириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.
UZCARD. Қулай яшанг.
Реклама ҳуқуқи асосида