Германия ва Марказий Осиё: ўттиз йиллик ишонч келажак пойдеворидир
Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия ўртасидаги муносабатлар айни пайтда ишонч ва ўзаро ҳурмат асосига қурилган. Берлин нафақат иқтисодий, балки минтақа учун асосий сиёсий ҳамкор сифатида ҳам хизмат қилмоқда.
– Жамғарманинг вилоятда 1994-йилдан бошланган тизимли фаолияти ишончли ҳамкорлик қилиш учун мустаҳкам замин яратди. Бугунги кунда бу ҳамкорлик янада ривожланмоқда. Давлат раҳбарларининг мунтазам ташрифи ва Германия ташқи ишлар вазири Гюнтер Крихбаумнинг сўнгги дипломатик сафари Германия Марказий Осиёга узоқ муддатли ва устувор шерик сифатида қарашини тасдиқлайди. Форумимизнинг мана шундай салмоқли шаҳарда ўтказилиши эса катта шарафдир, – дейди Андре Алгермиссен.

Эксперт платформаларининг мақсади ҳозирги сиёсий мулоқотни аниқ мазмун билан сингдириш, инновацияларни жорий этиш ва қонун устуворлигини татбиқ этиш ҳамда кенг кўламли маданий-маърифий алмашинувларни йўлга қўйишдан иборатдир.
– Биз Марказий Осиё ва Германия ўртасида кўприк қурмоқчимиз. Германия тажрибаси ва марказий осиёлик мутахассисларнинг интеллектуал салоҳиятини уйғунлаштириш замонавий чақириқларга самарали жавоб бериш имконини беради ва Европа учун қизиқ бўлган минтақавий интеграцияни мустаҳкамлайди, – деди ваколатхона раҳбари.
Экспертлар форуми давом этмоқда.
Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари