Футболчиларимиз Осиё ўйинларининг финал йўлланмаси учун майдонга чиқади
Японияда ўтаётган ХХ Осиё ўйинларининг футбол бўйича эркаклар ўртасидаги ярим финал баҳслари бугун, 30 октябрь куни Осака шаҳридаги "Nagai" стадионида бўлиб ўтади.
Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси финал йўлланмаси учун Япония термасига қарши майдонга тушади. Ярим финалнинг иккинчи учрашувида эса Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Мазкур учрашувлар ғолиблари 2 октябрь куни «Toyota» стадионида Осиё ўйинлари чемпионлиги учун баҳслашади. Мағлуб жамоалар эса шу куни бронза медали учун майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА