FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонда
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Мамлакатимизга ташриф буюрган FIFA делегациясини спорт вазири Адҳам Икромов ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов кутиб олди.
Ташриф давомида Жанни Инфантино мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади. Хусусан, футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, ушбу спорт турини оммалаштириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон футболи тараққиёти ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. FIFA делегацияси мамлакатимиздаги қатор муҳим спорт объектлари ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА