Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Буюк Британия. Ньюкаслнинг “Utilita Arena” мажмуасида ўтказилаётган “The Immersive Experience” кўргазмасида машҳур рассом Ван Гогнинг 300 дан ортиқ асари проекциялар орқали намойиш этилмоқда.

Хитой. Ханчжоу Шарқий темир йўл вокзалининг кутув залидаги йўловчилар.

Сенегал. Фатик ҳудудида “Диобайе” анъанавий овчилик йиғинидаги ҳолат.

Япония. Вакаяма префектурасидаги фестивалда иштирокчилар тантанали юришда қатнашмоқда.

Франция. Париж жанубидаги Фонтенбло ўрмонида ёнғиндан кейинги манзара.

Греция. Афинадаги “Марфин” банкига ўт қўйган деб гумон қилинган шахслардан бири терговга олиб кетилмоқда. Таъкидланишича, 2010 йил май ойида мазкур банкда юз берган ёнғин оқибатида уч нафар ходим ҳалок бўлган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА