Чипта олиш ташвиши камаяди: имтиёзли тоифалар учун янги транспорт тартиби (+видео)
Уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларни қўллаб-қувватлаш нафақат ижтимоий ҳимоя, балки тарих олдидаги қарзни адо этишнинг бир кўриниши сифатида қаралади. Қонунчиликда улар учун пенсияга устамалар, коммунал тўловлар бўйича компенсациялар, меҳнат соҳасидаги қўшимча кафолатлар каби бир қатор имтиёзлар белгиланган.
Жорий йил 1 октябрдан уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган фуқароларга самолёт, поезд ва шаҳарлараро автобусларда бепул ёки 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари берилади.
Ҳукуматнинг жорий йилдаги “1941-1945-йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга транспортдан имтиёзли фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарорига кўра, имтиёзли чипталар “Uzbekistan Airways” ва бошқа резидент авиакомпаниялар, “Ўзбекистон темир йўллари”нинг ваколатли бўлинмалари ҳамда автовокзал ва автостанциялар томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги маълумотлар асосида расмийлаштирилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи ўринбосари Даврон Позилов мазкур ҳужжат асосида тақдим этилаётган бошқа имтиёзлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/oRPLVFYZKnU?si=rKE0_62esxEUq738" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Тошқораева,
ЎзА