Баҳодир Жалолов издошлари катта ҳаётга кузатилди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан икки йил муқаддам фаолиятини бошлаган Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида 2025-2026 ўқув йилини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга диплом ҳамда тренерлик сертификатлари топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шокирова, Ўзбекистон бокс федерацияси биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳамда икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов иштирок этиб, битирувчиларни самимий муборакбод этди. Уларнинг келгуси фаолиятларига омадлар тилади.

Айтиш лозим, давлатимиз раҳбарининг 2024 йилдаги тегишли фармони асосида ташкил этилган мазкур мактабда бугунги кунда сараланган 161 нафар ўқувчи-спортчи таҳсил олиб келмоқда.

Улар Баҳодир Жалолов мактабида бокснинг сир-асрорларини ўрганиш билан бирга малакали ўқитувчилардан таълим стандартларига мувофиқ таҳсил олмоқда. Замонавий касбий билимларини бойитмоқда. Халқаро мусобақаларда иштирок этиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА