АҚШ ва Эрон келишиб олмоқчи
АҚШ ва Эрон шанба куни эҳтимолий ядровий келишув бўйича тўғридан-тўғри музокара ўтказади. Бу ҳақда Президент Дональд Трамп маълум қилди.
BBC ёзишича, учрашувни Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ҳам тасдиқлаган. У музокара билвосита хусусиятга эга, аммо синовли имконият эканини айтган.
Аввалги президентлиги даврида мамлакатини Эрон билан мавжуд келишувдан бир томонлама чиқариб юборган Трамп бу гал мунозара жуда қизғин ўтиши, мабодо келишувга эришилмаса, бу “Эрон учун жуда ёмон кун” бўлишидан огоҳлантирди.
Ўтган ой Олий раҳбар Оятуллоҳ Али Ҳуманаий бевосита музокара таклифини очиқчасига рад этган, сўнгра Қўшма Штатлар етакчиси унга қарши ҳарбий чора кўриш масаласини кўтарган эди.
Трамп бу музокара ҳақида Оқ уйдаги Биньямин Нетаньяху билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Исроил Бош вазири ҳам аввалроқ ядровий қуролга эга бўлишини тўхтатиш учун Эронга ҳужум қилиш эҳтимоли борлигини айтган.
Мусулмон Зиё, ЎзА