Аҳрор полвон - Осиё ўйинларида тенгсиз!
Аичи ва Нагоя шаҳарлари мезбонлик қилаётган XX Осиё ўйинларининг бугунги дастуридан ўрин олган кураш мусобақаларида полвонларимиз 2 та олтин, битта бронза медалини қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, кураш беллашувларининг эркаклар ўртасидаги -81 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Аҳрор Зиёдуллаев сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида эронлик Рамин Аҳмадзоде узтидан ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига ўн иккинчи олтин медални келтирди.
Медалларимиз сони 12 та олтин, 17 та кумуш ва 12 та бронза, жами 41 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА