Айни кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Депутатлар, турли соҳа вакиллари, экофаоллар ушбу лойиҳа бўйича ўз муносабати, фикр ва таклифларини билдирмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Абдушукур Ҳамзаев давлат дастури лойиҳасидан Экопартиянинг сайловолди дастурида кўзда тутилган муҳим ташаббуслар ва партия таклифлари ўрин олганини алоҳида эътироф этди:

– 2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилингани мамлакатимизда инсон ва табиат уйғунлигига таянган кучли демократик давлат барпо этишга асосланган ҳаётий ғоянинг амалдаги ифодаси бўлди, дейиш мумкин. Давлат раҳбарининг бу таклифини бутун халқимиз, халқаро жамоатчилик кўтаринкилик билан қарши олди. Бу таклиф гўё табиатнинг бугунги овозига муносиб жавоб сифатида баралла янгради.

Жаҳонда бўлаётган катта экологик бўҳронларга қарши туришда шундай ёндашув ниҳоятда зарур эканини бугун ҳаммамиз ҳис этиб турибмиз. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, унумли тупроқлар деградацияси, чўлланиш, қум ва туз бўронлари, иқлим ўзгариши, ўсимлик ва ҳайвонот олами турларининг камайиб бораётгани, ичимлик суви танқислиги, озон қатламининг емирилиши, озиқ-овқат хавфсизлиги каби ўнлаб муаммолар қаршисида жаҳон ҳамжамияти биргаликда ечим излаши энг мақбул ёндашув экани эътироф этилмоқда. Аммо бунда, биринчи навбатда, ҳар бир мамлакат миқёсида амалга ошириладиган ишларга жиддий эътибор қаратилмоғи зарур.

Давлат дастури лойиҳасида мамлакатимизда экологик барқарорликка эришиш, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, тармоқ ва соҳаларнинг уйғун “яшил трансформация”сини амалга ошириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги, “яшил ривожланиш” моделига ўтиш бўйича жуда кўплаб муҳим вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Алоҳида таъкидлашимиз керак, давлат дастури лойиҳасидан Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурида кўзда тутилган муҳим ташаббуслар ва партиямиз таклифлари ўрин олган. Бу эса партиямизга, депутатлар корпусига, умуман, мамлакатимиз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимизга катта масъулият юклайди. Давлат дастурида қўйилаётган ҳар бир масалани тўлақонли ва сифатли бажаришда, депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боришда, сифатли қонун ҳужжатлари қабул қилинишида айнан Ўзбекистон Экологик партиясининг Қонунчилик палатасидаги ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ҳар қачонгидан-да фаоллик кўрсатишлари зарур.

Дастур лойиҳасида кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Ўзбекистон Экологик партияси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифи инобатга олинган ҳолда 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида атроф-муҳитга, одамлар саломатлигига зарари юқори бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишга тақиқ қўйиш таклиф этиляпти. Ёки мамлакатнинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарида ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тақиқлаш таклифи киритилган.

Ушбу таклифлар партиямиз ва кенг жамоатчиликнинг айни дилидаги гап, қолаверса, бугунги атроф-муҳит, шаҳарларимиз ҳавоси мусаффолигини таъминлашда муҳим қадам бўлгани учун ҳам биз лойиҳани катта хайрихоҳлик билан қарши олдик.

Сайловолди дастуримизга киритган ва кенг жамоатчилик томонидан фаол қўллаб-қувватланган яна бир муҳим таклифимиз мазкур ҳужжат лойиҳасида алоҳида белгилаб қўйилган – ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиш. Шу билан биргаликда, ўрмон ва табиий сув ҳавзаларидаги жониворлар популяциясини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, ичимлик суви масаласини олайлик. Давлат дастури лойиҳасида йилига қўшимча 2,5 миллиард метр куб сувни тежашга эришиш, 390 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш кўзда тутилмоқда. Жаҳон миқёсида прогноз қилинаётган сув инқирози ва Ўзбекистон минтақаси ҳам ана шу “хавфли ҳудуд”да қайд этилаётганини инобатга олсак, булар ўз вақтида кўрилаётган муҳим чоралар экани шубҳасиз.

Бундан беш йил муқаддам ҳам Ўзбекистонда “яшил энергетика” улуши деярли “ноль”га тенг эди. 2023 йилда эса мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари 16 фоизга етди.  

Ўзбекистоннинг иқлим шароити, табиат ато этган бебаҳо неъмат – қуёш, шамол ва сув ресурслари унинг “яшил энергея” борасидаги ёрқин келажагидан дарак беради. Ҳозиргача 18 та янги қуёш ва шамол станцияси ишга туширилиши ва яна 6 та йирик “яшил энергетика” лойиҳаларига старт берилгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

Жорий йилги давлат дастури лойиҳасида бу борадаги ишларни бутунлай янги босқичга кўтариш бўйича аниқ вазифалар қўйилмоқда. Қайта тикланувчи манбаларни ишга тушириш ва улардан фойдаланишнинг янги-янги жозибали томонлари халқимизга тақдим этилиши кўзда тутиляпти. Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тариф”ларни жорий этиш таклиф этиляпти. Бу “яшил” энергиядан фойдаланаётган халқимиз учун ҳам, тадбиркорларимиз учун ҳам катта имконият ва енгилликдир.

Албатта, партиямиз ҳамда фракциямиз билан биргаликда давлат дастури лойиҳасини чуқур муҳокама қиламиз ва Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ўз таклифларимизни билдирамиз. Умуман, атроф-муҳит ва ўзининг соғлом келажагига, қолаверса, жамиятимизнинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимиз ушбу давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида ҳам, келгусида унинг ижросида ҳам фаол иштирок этишига ишонаман.

ЎзА мухбири Муҳтарама Комилова тайёрлади.

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
А.Ҳамзаев: давлат дастури лойиҳасида Экопартия таклифлари ҳам ўрин олган