АЭС Балхаш кўли яқинида қурилади
Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков Қозоғистонда қурилиши кутилаётган АЭСнинг тахминий ҳудудини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, станция Балхаш ҳудудида бунёд этилиши мумкин. «Казинформ» агентлигининг маълум қилишича, ҳукумат мажлиси тамом бўлгандан кейин энергетика вазирига атом электр станциясининг қурилиши билан боғлиқ савол берилган.
“Станциянинг қуввати 2,4 ГВт атрофида бўлади. Қурилиш Балхаш яқинида ёки Курчатов яқинидаги туманда амалга оширилади”, – деган Болат Акчулаков журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Куни кеча вазир пойтахт аҳолиси билан учрашганда Қозоғистонга атом электр станцияси кераклиги ҳақида баёнот берган эди.