English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зеленский Яқин Шарққа таклиф қилди, фақат...

Украина Президенти Владимир Зеленский Яқин Шарқ давлатларига Эрон дронларига қарши курашишда амалий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Яъни, агар минтақа етакчилари Россия Президенти Владимир Путинни камида бир ой муддатга ўт очишни тўхтатишга кўндирса, Киев ҳудудга энг малакали мутахассисларини юбориши мумкин.

Зеленский “Bloomberg News” нашрига берган интервьюсида Яқин Шарқ мамлакатлари раҳбарлари Москва билан мулоқот қилиш имконига эгалигини таъкидлаган. Унинг фикрича, ҳарбий ҳаракат икки ой ёки икки ҳафтага тўхташи ҳам мумкин. Шу давр ичида украин ҳарбийлари минтақада фуқароларни ҳимоя қилиш, дронларни зарарсизлантириш бўйича тажриба билан ўртоқлашади.

Украина Президентининг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Александр Камишин мутахассислар ёрдам беришга тайёрлигини қайд этган.

Ф. Яхшибоева, ЎзА