Эронда мактаблар онлайн тизимга ўтмоқда
Эрон расмийлари таълим тизимини 21 апрелдан бошлаб тўлиқ онлайн шаклга ўтказади. Мазкур қарор бошланғич ва ўрта мактабларга тааллуқли.
Ушбу чора номаълум муддатда амал қилади. Кейинги кўрсатма кутилади.
Ташаббус сабаби ошкор қилинмаган. Расмийлар таъкидлашича, айни қарор мамлакатдаги ҳозирги вазиятни инобатга олиб қабул қилинган. Ҳозир ўқувчи ва ўқитувчиларни масофавий услубга мослаштириш учун техник тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.
С.Раҳимов, ЎзА