Замонавий технологиялар асосида сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги «Ўтрор» кичик саноат зонаси ҳудудида фаолият юритаётган «Иймонахон Нозима» масъулияти чекланган жамиятида замонавий технологиялар асосида сут қайта ишланиб, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Корхона 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган. Унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,2 миллиард сўмлик маҳсулотни ташкил этади. Бу ерда сут қайта ишланиб, 20 га яқин турдаги сут маҳсулотлари тайёрланади.
[gallery-30698]
Айни пайтда корхонада 7 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланган.
Бугунги кунда «Иймонахон Нозима» МЧЖ Бухоро вилоятидаги саноат корхоналари орасида сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши, барқарор фаолияти ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга қўшаётган ҳиссаси билан ажралиб туради.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА