Юқори маҳсулдорлик чорванинг саломатлигига боғлиқ
Чорвачилик соҳасида юқори маҳсулдорликка эришиш, аввало, ҳайвонларнинг саломатлигини таъминлаш ва уларни турли юқумли касалликлардан ҳимоя қилишга боғлиқ.
Шу маънода, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси жойларда турли профилактик тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, Бухоро вилоятида эпизоотик осойишталикни таъминлаш, ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларини барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган кузги профилактик эмлаш тадбирларини тизимли ташкил этилган. Вилоятда жами 125 та чорва молларини эмлаш гуруҳи ташкил этилиб, 329 нафар малакали ветеринария мутахассислари бириктирилди.
Шунингдек, аҳоли хонадонларидаги 1.1 млн бош қорамол, 1.89 млн бош қўй ва эчки, деҳқон ва фермер хўжаликларида парваришланаётган 174 минг қорамол ва 1.3 млн бош қўй ва эчки ҳамда бошқа турдаги ҳайвонлар юқумли касалликларга профиллактик эмланди.

Жумладан, 637.8 минг бош йирик шохли мол, 724.3 минг бош майда шохли моллар, 20.9 бошқа тур хайвонлар куйдиргига, 383.7 минг бош йирик шохли мол, 480.5 минг бош майда шохли мол оқсилга, 144.7 минг бош йирик шохли мол қорасон, 466.6 минг бош йирик шохли мол нодуляр дерматит, 1.063 млн бош майда шохли мол чечакка, 1.6 минг бош туя туялар ўлатига, 51.3 минг бош ит ва мушук қутуришга, 135.0 минг бош парранда марека ва 135.0 минг бош парранда ларинготрахеитга, 280.0 минг бош парранда ла-сота касаллигига қарши эмланди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларини юқумли ва паразитар касалликларидан ҳимоя қилиш мақсадида чўл ва олис чўл массивларида фаолият кўрсатаётган чорвачилик хўжаликларининг 458 та отари, 527 та қўш-қўтони ҳамда 267 та қирқим объектида бирламчи дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўтказилди. Худди шундай тадбирлар давомида ҳудудлардаги 18 та молбозори, 15 та сўйиш корхоналари тўлиқ назоратга олинди.
Кузги эмлаш тадбирларида ҳайвонларнинг зооноз ва ўта юқумли касалликларини олдини олиш бўйича аҳоли хонадонларида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳамроз Баёнов,ЎзА