Юксалиш: Ватан қарзи - ижод масъуляти(+видео)
Жамиятимиз онгини юксалтиришда, аввало, китобхонлик ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим. Юртимиз байроғи баралла хилпираши, Ватанимиз тараққий этиши ҳар бир инсоннинг фаоллиги, билими, ташаббуси ва масъулияти билан чамбарчас боғлиқ.
“Юксалиш” лойиҳасининг илк қаҳрамони — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Зулфия Мўминова билан Ватанимизнинг 35 йиллик тарихи, бугунги тараққиёти ва келажак истиқболлари ҳақида мазмунли суҳбат ўтказилди.
Мулоқот давомида чет эл давлатлари билан дўстлик ва адабий ҳамкорлик алоқалари, китобхонликни тарғиб қилиш, тарихимиз, бугунги бунёдкорлик ишлари ҳамда тинчлик қадри ҳақида фикр алмашилди.
Бугунги тезкор ўзгаришлар даврида инсондан доимий изланиш, билим ва янгиликка интилиш талаб этилади. Зеро, юксалиш — бир марталик мақсад эмас, балки узлуксиз тараққиёт ва маърифат йўлидир.
Мунира Рамазонова, Нишонбой Абдувоитов, Искандар Исматов, ЎзА