Ёш тадбиркор – юртга мададкор (+видео)
Мамлакатимизда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, қобилиятини намоён этишига кўмаклашишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиздан бири Ҳикматилло Муҳаммедовдир. Ҳикматилло Муҳаммедов Андижон вилояти Пахтаобод туманида истиқомат қилади. У давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 14 февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида замонавий таълим масканига асос солди.
Ёш тадбиркор Ҳикматилло Муҳаммедов томонидан ташкил этилган “Score Study” ўқув маркази ёшларнинг билим олиши, хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўрганишида муҳим масканга айланмоқда.
Бугунги кунда давлат томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар — бу шунчаки ёрдам эмас, балки катта ишонч. Энг муҳими, бу имкониятлардан тўғри фойдаланиш. Ҳикматилло Муҳаммедовнинг ташаббуси эса кўплаб ёшлар учун илҳом ва мотивация бўлиб хизмат қилади. Зеро, ҳаракат қилган ёш учун бугун имконият ҳам, қўллаб-қувватлаш ҳам етарли.
<iframe width="640" height="370" src="https://www.youtube.com/embed/wFjjQtUw16k" title="Yosh tadbirkor – yurtga madadkor" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж)
ЎзА мухбири