Ёш полвонлар баҳси қизғин ўтмоқда
Чирчиқ шаҳрида ўтаётган U17 Марказий Осиё чемпионати ва U15 Ўзбекистон чемпионатида навбатдаги кун ҳам якунланди.
Марказий Осиё чемпионатининг -71 кг. вазнида ҳамюртимиз Дилнура Холдорова кумуш медал билан тақдирланди. -67 кг. вазн тоифасида Бобурмирзо Ёқубов иккикураш якунига кўра, 255 кг. натижа қайд этиб олтин медалга сазовор бўлди. Вазни -73 кг. бўлган атлетлар ўртасида Беҳруз Ганжабоев 270 кг. натижа билан иккикурашда кумуш медални қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида эса Муҳаммадшокир Турдиалиев, Озодбек Мўминжонов ва Садоқат Абдуғаниева ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА