«Нефтчи» — Ўзбекистон чемпиони!
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 29-турида Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси чемпионлик масаласини муддатидан аввал ҳал қилди.
Фарғонанинг бош жамоаси Самарқанднинг «Динамо» клуби билан дуранг ўйнаб, мавсум якунига бир тур қолганида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
«Истиқлол» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар Амаду Думбуянинг 43 ва 44-дақиқаларда киритган голлари эвазига икки тўп фарқи билан олдинга чиқди. Иккинчи бўлимда Жамшид Искандаров 57-дақиқада пенальтидан ҳисобни қисқартирди. Учрашувнинг 90+7-дақиқасида эса яна бир пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига дурангни тақдим этди.
Ушбу натижадан сўнг «Нефтчи» очколари сонини 65 тага етказди ва чемпионликни расман таъминлади.
Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи, ўз тарихида еттинчи бор Ўзбекистон чемпионига айланди. Фарғона клуби бунга қадар 1992, 1993, 1994, 1995, 2001 ва 2025 йилларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди

29-турнинг яна бир марказий учрашувида «Пахтакор» сафарда «Қизилқум»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Тошкентликлар сафида Стефен Чинеду 42-дақиқада, Зайд Таҳсин эса 54-дақиқада гол киритди. Мезбонлардан Диёр Раҳматиллаев 90-дақиқада битта гол билан жавоб қайтарди.
Бу ғалабадан кейин «Пахтакор» очколарини 62 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринни сақлаб қолди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА