"Yonhap": Жанубий Корея, АҚШ ва Япония қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади
Жанубий Кореянинг Чежу ороли яқинидаги халқаро сувларда Жанубий Корея, АҚШ ва Япония иштирокида “Freedom Edge” номли беш кунлик қўшма ҳарбий машғулотларга старт берилди.
Ахборот ҳамкоримиз - “Yonhap”нинг ёзишича, ушбу машғулотларда уч мамлакатнинг асосий денгиз ва ҳаво кучлари қатнашмоқда. Машқлардан кўзланган асосий мақсад денгиз, ҳаво ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида биргаликда ҳаракат қилиш ва оператив ҳамкорлик имкониятларини оширишдан иборат.
Расмий Сеулга кўра, бу тадбир Пхеньян томонидан таҳдид солаётган “ядро ва ракета хавфи”га қарши туриш салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган. Ўз навбатида, Шимолий Корея раҳбарияти 31 август куни ушбу уч томонлама машғулотларни “ҳаво орқали айғоқчилик қилиш” деб баҳолаган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА