Ой даъвоси, 300 минг иш ўрни хавфи, портлаш ва завод ёпилиши - Хориж хабарлари
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ой ҳақидаги “Ой бизники” деган баёноти, Мексикадаги фестиваль вақтида мушаклар портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлгани, Непал ва Тибет чегарасидаги музлик кўчиши ортидан Сарез кўли билан боғлиқ хавфлар яна кун тартибига чиққани ҳамда Хитой билан рақобат туфайли Европада 2026 йил охиригача 300 мингтагача иш ўрни йўқолиши мумкинлиги ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Ғарбий Соҳилдаги яҳудий кўчманчиларининг ноқонуний пунктларини бузишга кўрсатма бергани ҳамда Mercedes-Benz Германиядаги заводларидан бирини ёпиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев, Салимжон Обиджонов, ЎзА