Японияда кучли зилзила: цунами хавфи эълон қилинди
Япониянинг шимоли-шарқий соҳиллари яқинида 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, ер силкинишидан кейин ўлкада цунами хавфи эълон қилинган ва илк тўлқин Ивате ҳудудидаги Мияко портида 40 сантиметр баландликда қайд этилган.
Экологлар вазият ҳали барқарор эмаслигини маълум қилмоқда. Кейинги тўлқинлар 3 метргача етиши мумкинлиги айтилгани сабабли аҳолига зудлик билан хавфсиз ҳудудларга кўчиш тавсия этилган. Айниқса, соҳил ва дарё бўйида яшовчилар учун хавф юқори экани таъкидланмоқда.
Айни пайт ҳукумат фавқулодда чораларни кучайтирган. Бош вазир аҳолини огоҳликка чақириб, баланд жойларга чиқиш ва расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилиш зарурлигини билдирди.
Мусулмон Зиё, ЎзА