“Янги Ўзбекистоннинг ибратли оилалари” кўрик-танлови ўтказилди (+видео)
Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам юксалади. Янги Ўзбекистоннинг сиёсий, стратегик ислоҳотлари ҳам айни шунга қаратилган.
Шу мақсадда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти томонидан кўриш бўйича ногиронлиги бор шахслар ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оилалари” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловнинг республика босқичида ҳудудий саралашдан ўтган энг кучли оилалар 5 та шарт бўйича беллашди. Шартлар рўзғорда аёл ва эркак юмушлари, шунингдек, эркин, ижодий қисмдан иборат бўлди. Қизғин ўтган баҳсларда учинчи ўрин Бухоро вилояти, иккинчи ўрин Жиззах вилояти ҳамда биринчи ўрин Самарқанд вилоятига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар Кўзи ожизлар жамияти томонидан бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди.
Шунингдек, барча иштирок этган оилаларга Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан музлатгичлар берилди. Эсдалик совғаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова топширди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KrVmLsorBqA" title="Ibratli oilalar tanlovi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Шербек Исломов,
Ойбек Давронов (видео),
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА