“Янги Ўзбекистон” университетида “Меморандумлар куни” ўтказилди
“Янги Ўзбекистон” университетида университетлараро ҳамкорликни кучайтириш ва мустаҳкамлаш, турли даражадаги тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш, шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларнинг кенг қатламига тез ва унумли етказишни йўлга қўйиш мақсадида “Меморандумлар куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда 8 та университет, хусусан, “Янги Ўзбекистон” университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалар етакчилари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур меморандумлар ёшлар орасида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
[gallery-19461]
“Меморандумлар куни”да талабалар ва университет мутасаддилари ўртасида мулоқот ташкил қилинди. Унда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни бериш, муаммоларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, тадбир давомида талабаларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар учун янги имкониятлар яратиш ва етакчи талабалар ўртасида тажриба алмашишни рағбатлантириш мақсадида турли тақдимотлар ва маърузалар ташкил этилди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА