Янги Наманган туманида ДХХ кубоги ғолиблари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” учун спортнинг мини-футбол ва футбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган тақдирлаш маросимида мусобақанинг финал босқичи ғолиб ва совриндорлари эътироф этилди.
Якуний натижаларга кўра, қизлар ўртасидаги мини-футбол баҳсларида Мингчинор маҳалласи жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Ўғил болалар ўртасидаги мини-футбол мусобақасида Ишонч маҳалласи, футбол баҳсларида эса Гулистон маҳалласи жамоаси ғолиб бўлди.
[gallery-29891]
Тадбир якунида туман ҳокимлиги, ички ишлар ҳамда прокуратура органлари раҳбарлари томонидан ғолиб ва совриндорларга медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар вилоят босқичида Янги Наманган тумани шарафини ҳимоя қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА