Волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2025 йил учун вақтинчалик республика календарь режасига мувофиқ жорий йилнинг 1-8 март кунлари Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 4-ТИП мажмуасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ў-17” ёш қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан жами 200 дан ошиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Мусобақа натижаларига кўра, Наманган вилоятининг волейболчи қизлари 1-ўринни, Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган қизлар 2-ўрини, Жиззах вилоятининг спортчи қизлари 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.




Ғулом Примов, ЎзА мухбири