Волейбол бўйича баҳслар қизғин ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да волейбол бўйича олий лига жамоалари иштирокида мамлакат чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда.
Кеча бўлиб ўтган 5-тур учрашувларида олти жамоа ўзаро беллашди. Куннинг биринчи учрашуви Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Қорақалпоғистон давлат университети жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда академия волейболчилари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Навбатдаги ўйин Бухоро давлат университети ва «Сўғдиёна кончи» жамоалари ўртасида ўтди. Муросасиз курашларга бой кечган учрашувда ғолиб сўнгги дақиқаларда аниқланди — БухДУ жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучди.
[gallery-29591]
Куннинг сўнгги учрашувида Самарқанд давлат педагогика институти ҳамда Ички ишлар вазирлигининг «Ҳумо» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувда тўлиқ устунлик вазирлик волейболчилари фойдасига ҳал бўлди — 3:0.
Мамлакат чемпионати баҳслари 31 май кунига қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА