Венесуэлада кучли зилзила юз берди (+видео)
Чоршанба куни кечқурун Венесуэлада кетма-кет 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида бинолар вайрон бўлди, электр таъминоти узилди ва аҳоли орасида саросима юзага келди, деб хабар берди Euronews нашри
Дастлабки маълумотларга кўра, камида 32 киши ҳалок бўлган, 700 га яқин одам жароҳат олган. Расмийлар қурбонлар ва жабрланганлар сони яна ортиши мумкинлигини билдирмоқда.
Президент вазифасини бажарувчи Делси Родригес зилзилалар мамлакатнинг бир нечта штатларига жиддий зарар етказганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг асосий ҳаво дарвозаси бўлган халқаро аэропорт жиддий шикастлангани сабабли вақтинча ёпилган.
Шунингдек, қутқарув ишларига эътибор қаратиш мақсадида мактабларда дарслар бир неча кунга тўхтатилди. Айрим ҳудудлардаги мактаблар вақтинчалик бошпана ва гуманитар ёрдам марказлари сифатида фойдаланилади.
Родригес аҳолини хотиржамлик сақлашга чақириб, барча тиббиёт ходимларини жабрланганларга ёрдам бериш учун шифохоналарга келишга даъват қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса зарур бўлса Венесуэлага ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Бу зилзилалар Венесуэлада сўнгги юз йилдан ортиқ вақт ичида қайд этилган энг кучли табиий офатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Ҳукумат мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Каракас метроси ва табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Фуқаролардан барча зарарлар ҳақида махсус давлат иловаси орқали хабар бериш сўралмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9BsapdA8wsk" title="Venesuelada kuchli zilzila yuz berdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Салим Обиджонов, ЎзА