Велоспорт: Самира ва Дмитрий Осиё чемпиони
Малайзияда давом этаётган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар, ёшлар ва параспортчилар ўртасида Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита олтин ва бир дона бронза медалига эга чиқди.
Кечаги ёш қизлар ўртасида ўтказилган омниум дастурида вакиламиз Самира Исмоилова энг яхши натижани қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Самира бугун очко йиғиш пойгасида бронза медалига сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида ташкил этилган скретч дастурида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Дмитрий Бочаров энг яхши натижани қайд этган ҳолда олтин медалга эга чиқди. Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик велотрекчилар шу кунга қадар эркаклар ўртасидаги скретч дастурида Осиё чемпионати олтин медалини қўлга киритмаган эди. Дмитрий бунинг уддасидан чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА