Туркия Қора денгизга биринчи сузувчи газ қазиб олиш платформасини жойлаштирди
Туркиянинг биринчи сузувчи газ қазиб олиш платформаси ҳисобланган “Osman Gazi” Фильос портидан Қора денгиздаги Сакария кони учун жўнайди. Ушбу лойиҳа ишга тушгач, табиий газ қазиб олиш икки баробардан кўпроқ – кунига 9,5 миллион кубометрдан 20 миллион кубометргача ошиши кутиляпти. 140 кишигача экипаж учун мўлжалланган 298,5 метр узунликдаги платформа Қора денгизда – Туркия қирғоғидан тахминан 170 км масофада 20 йил ишлайди.
Биринчи газ 2026 йил охирига қадар ёқиб юборилиши режалаштирилган, тижорий ишлаб чиқариш 2027 йил бошланиши кутиляпти.
“Osman Gazi” ишлаб чиқарилган газни кема саҳнида қайта ишлайди ва миллий газ тармоғига узатади. Кунлик хом ашё қиймати ҳозирги нархда тахминан 10 миллион долларга баҳоланмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА