Тойлоқда белбоғли курашчилар беллашмоқда
Бугун – 18 март куни Самарқанд вилоятидаги Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежида белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти спортни ривожлантириш бошқармаси мутасаддилари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерация мутахассислари иштирок этиб, шиддатли беллашувларда ёш полвонларга омад тилади.

2022 йилги спорт мусобақалари тақвим режасига асосан ўтказилаётган мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларнинг 300 нафарга яқин ёш полвонлари қатнашмоқда. Мусобақада ўғил болалар 11 та вазнда, қизлар эса 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Беллашувлар 20 мартга қадар давом этади.
ЎзА.