Тошкентда ёш қиличбозлар беллашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Қиличбозлик мажмуи”да 2008 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича U-15 мусобақаси бошланди.
Мусобақанинг бош мақсади мамлакатимиз ҳудудларида қиличбозлик спортини оммалаштириш ва тарғиб қилишдан иборат. Таъкидлаш жоиз, бу каби мусобақалар орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси захираси учун спортчилар саралаб олинмоқда.
[gallery-12261]
Сабля йўналишининг яккалик баҳсларида Карина Қурбонова, Шаҳзода Абдуллажонова, Севара Ғаниева, Жулдусхон Дарябаева, Азим Шокиров, Артур Бекжонов, Саидраҳим Алиев, Иван Дубинин каби ёш спортчилар ғолиблик шоҳсупасидан ўрин эгалладилар.
Эртага, 9 июнь куни сабля йўналишининг жамоавий баҳслари бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА