Тошкентда халқаро кимё олимпиадасининг амалий синовлари давом этмоқда (+видео)
Пойтахтимизда ўтаётган 58-халқаро кимё олимпиадаси (IChO-2026) иштирокчилари бугун мусобақанинг энг масъулиятли босқичларидан бири – амалий синовларда ўз билим ва кўникмаларини намойиш этмоқда. Лабораторияларда ёш кимёгарлар халқаро стандартлар асосида тажрибалар ўтказиб, таҳлилий фикрлаш, аниқлик ва амалий маҳорат бўйича баҳоланмоқда.
Мазкур босқич олимпиаданинг энг мураккаб қисми ҳисобланиб, иштирокчилардан нафақат чуқур назарий билим, балки лабораторияда мустақил ишлаш, илмий хулоса чиқариш ва вақтдан самарали фойдаланиш ҳам талаб этилади. Жараёнлар халқаро ҳакамлар томонидан шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида кузатилмоқда.
Олимпиаданинг амалий синовлари қандай ташкил этилгани, тайёргарлик жараёнлари ҳамда Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли мусобақага мезбонлик қилиш аҳамияти ҳақида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Фан олимпиадалари маркази директори Тўрабой Шерматов фикрларига юзландик.
Интервюни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4DnIokoO4xg" title="Toshkent dunyo kimyosining yuragiga aylandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, ЎзА