Тошкентда дунёнинг кучли шахматчилари иштирокидаги турнир бошланмоқда
Бугун, 6 июнь куни пойтахтимиз Тошкентда дунёнинг кучли гроссмейстерлари, тажрибали шахматчилар ва ёш истеъдодларни бир майдонда жамлайдиган “UzChess Cup III” халқаро турнири бошланади.
Умумий мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларидан иборат халқаро турнирда шахматчилар “Masters”, “Challengers”, “Futures” ва “Open” гуруҳларида баҳс олиб боришади.
Нуфузли мусобақанинг “Masters” гуруҳида халқаро шахмат оламида ўз номига эга бўлган россиялик Ян Непомняший, ҳиндистонлик Аржун Эригаиси, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қаторида ҳиндистонлик Видат, озарбайжонлик Шахриёр Мамедяров, АҚШлик Нейманн Ханс Моке, германиялик Теодору Николас ва юртдошларимиз Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов дона суриши белгиланган.
Бугун кун давомида техник қўмита йиғилиши, рўйхатдан ўтган шахматчилар иштирокида мусобақаларга қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтади.
Дастлабки тур ўйинлари эртага, 7 июнь куни бошланса, сўнгги тур мусобақалари 16 июнь куни ташкил этилади.
Т.Рўзиев, ЎзА