Тўкин бозорларда байрам шукуҳи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида байрам шукуҳи ҳар қадамда яққол намоён бўлмоқда. Айниқса, туман бозорларидаги тўкинчилик, сермаҳсул расталар ва аҳоли учун яратилаётган қулайликлар юртимиздаги фаровон ҳаётнинг ёрқин ифодасидир.
Айни кунларда аҳоли дастурхонини янада тўкин қилиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда. Уларда турли хил маҳсулотлар аҳолига қулай нархларда таклиф қилинаяпти.
[gallery-31074]
Янги ўқув йили арафасида ташкил этилган мактаб ярмаркаларида ҳам аҳоли учун зарур шароитлар яратилган. Ота-оналар фарзандлари учун мактаб формалари, дафтар, ручка ва бошқа ўқув қуролларини қулай нархларда харид қилиш имконига эга бўлмоқда.
Мухтасар айтганда, байрам юртимизда кўтаринки кайфият, бозорлардаги тўкинчилик, хонадонлардаги файзу барака ва кўнгиллардаги шукроналик билан қарши олинмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА