Термизда ёш стритболчилар куч синашди
Жорий йилнинг 19-22 ноябрь кунлари Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида спортнинг “Стритбол” тури бўйича “C” лига мамлакат финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан 252 нафар ёш спортчи иштирок этди.


Муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада маҳаллаларнинг стритболчи ўғил-қизлари 16-21 ва 22-30 ёш тоифасида ўзаро беллашди.
Мусобақанинг 16-21 ёш тоифасидаги қизлар баҳсида Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги Янги Ҳазарбоғ маҳалласи жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги Зарметан маҳалласи ва учинчи ўрин Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги Гулбаҳор маҳалласи қизларига насиб этди. 16-21 ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда биринчи ўринни Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги Кончи маҳалласи, иккинчи ўринни Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги Яккатерак маҳалласи ва учинчи ўринни Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласи стритболчилари қўлга киритди.


Қизғин кечган беллашувнинг 22-30 ёш тоифасидаги қизлар баҳсида биринчи ўринга Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманидаги Ёшғайрат маҳалласи, иккинчи ўринга Навоий вилояти, Учқудуқ туманидаги “Навоий” маҳалласи, учинчи ўринга Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги Алишер Навоий маҳалласи қизлари сазовор бўлди. Шу ёш тоифасида ўғил болалар ўртасидаги беллашувда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидаги Зомин маҳалласи ёшлари биринчи, Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги Қовунлисой маҳалласи иккинчи ва Навоий вилояти, Нурота туманидаги Эшони Судур маҳалласи йигитлари учинчи ўринга муносиб топилди.
Ғолиблар медаль, кубок ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири